“Энг улуғ, энг азиз” Республика кўрик-танловининг ғолиблари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига кўра ўтказилган
 
“Энг улуғ, энг азиз” Республика кўрик-танловининг ғолиблари ва рағбатлантирувчи мукофот соҳиблари
Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари бўйича:
1-ўрин
Абдували Қутбиддинов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир, “Халқ сўзи” газетаси ижодий ходими
Республика марказий нашрларида эълон қилинган “Мадади Сино”, “Шоир руҳи ёниши шартми?”, “Дунё ўзгарди”, “Шамоллар шивирлар бодом шохида”, “Сўнгги парвоз” каби адабиётни, китобхонликни ҳамда ижод оламини теран таҳлил этган маънавий-маърифий, бадиий эссе ва лавҳалари учун.
2-ўрин
Дилфуза Шомаликова, ёзувчи, “Ғунча” журнали бош муҳаррири (Тошкент шаҳри)
“Тупроқ ўйнаётган бола” бугунги кун боласининг эзгу орзулари, ҳаётда ўз ўрнини топишга бўлган интилишлари бадиий талқин қилинган тарбиявий қиссаси учун.
3-ўрин
Мурод Тиллаев, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси
Ёшларнинг ҳарбий соҳага қизиқишлари, миллий армиямизни ислоҳ этиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ўсмирлар руҳиятига мос тарзда бадиий образлар воситасида ёритилган “Темурбеклар мактаби” номли бадиий қиссаси учун.
Рағбатлантирувчи мукофот
Амир Файзуллаев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Жаҳон адабиёти” журнали бўлим муҳаррири
Марказий нашрларда жаҳон адабиётининг дурдона асарлари тарғиботига бағишланган чиқишлари, китобхонлик маданиятини кенг тарғиб этиш ишига қўшган муносиб ҳиссаси учун.
Босма оммавий ахборот воситалари ходимларининг журналистлик ишлари бўйича:
1-ўрин
Саид Раҳмонов, “Халқ сўзи” газетаси бўлим муҳаррири
Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш, Ҳаракатлар стратегияси доирасида олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги кластер тизимига оид туркум материаллари учун.
2-ўрин
Андижон вилояти Балиқчи тумани ҳокимлигининг “Ғалаба” газетаси таҳририяти (бош муҳаррир Шаҳзода Каримова)
Республикада амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, “Ҳар бир оила тадбиркор”, “Обод қишлоқ”, “Ёшлар келажагимиз” дастурининг Балиқчи туманидаги ижросига оид туркум материаллари учун
3-ўрин
Хайрулло Астанақулов, “Жамият” ижтимоий-сиёсий газетаси бўлим мудири
“Юрт таянчидир – бу алп ўғлонлар”, “Ўзбек – афғон чегарасидаги таассуротлар”, “Берлин осмонини кесиб ўтган биринчи ўзбек” каби ҳарбий-ватанпарварлик мавзуидаги туркум материаллари учун.
Рағбатлантирувчи мукофот
Адолат Файзиева, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг “Постда” газетаси мухбири
“Постда” газетаси ҳамда “Қалқон” журналида чоп этилган ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишга оид “Бирни кўриб фикр қил”, “Гўдакнинг баҳоси бўладими?”, “Қинғир ишнинг қийиғи” каби туркум таҳлилий мақолалари, шунингдек, “Тинчлигимиз абадий бўлсин”, “Муқаддассан она юрт, муқаддассан истиқлол”, “Сўзи – ҳикмат, ҳаёти – ибрат”, “Бахтли умр соҳиби” каби маънавий-маърифий материаллари учун.
Манзура Шамсиева, “Гулистон” журнали бўлим муҳаррири
“Мустақиллик ва тараққиёт” рукнида эълон қилинган туркум мақолаларида мамлакатимизнинг турли ҳудудларида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини чуқур очиб бергани учун.
Интернет журналистикаси йўналиши бўйича (Оммавий ахборот воситаси сифатида давлат рўйхатига олинган веб-сайтлардаги материаллар):
1-ўрин
Азизбек Абдувалиев, www.daryo.uz веб-сайти таҳририяти Наманган вилояти мухбири
Юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларга фаол муносабати, туркум таҳлилий материаллари, Марказий Осиё минтақавий экология марказининг “UzWaterAware” лойиҳаси доирасида эълон қилган мақолалари учун.
2-ўрин
Сайёра Шоева, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги веб-сайти етакчи муҳаррири
Ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотларга бағишланган туркум мақолалари, жамиятдаги ўз ечимини кутаётган масалаларни ёритишдаги фаол иштироки ҳамда тарихий мавзуларда эълон қилинган материаллари жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотгани учун.
3-ўрин
Фахрулло Ҳамидуллаев, www.upl.uz веб-сайти бош муҳаррири
Сўнгги йилларда юртимизда юз бераётган улкан ўзгаришлар ва мавжуд муаммолар таҳлилига бағишланган публицистик мақолалари, қизиқарли суҳбат ва очерклари учун.
Рағбатлантирувчи мукофот
Руслан Налбантов, Республика болалар ва ўсмирларининг “Класс!” газетаси мухбири
www.klass.uz веб-сайтида ёритилган болалар ижодиёти марказларининг фаолияти, Халқ таълими вазирлиги томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар, мактаб ўқувчилари учун яратилаётган шарт-шароитлар, фан, таълим-тарбия масалаларига бағишланган туркум материаллари учун.
Мийригул Пирназарова, Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси
Қорақалпоғистон Республикаси ижтимоий-сиёсий ҳаёти, ҳудудда юз бераётган ўзгаришларга бағишланган туркум публицистик мақолалари учун.
Телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари бўйича:
1-ўрин
Тўлқин Яркулов, “Маҳалла” радиоканали катта муҳаррири
“Халқ орасида”, “Жараён”, “Сеҳрли қалпоқча” туркум таҳлилий-танқидий эшиттиришларида давлат идораларининг халққа хизмат қилаётгани, бу жараёнда юртимиз маҳаллаларида учраётган мавжуд муаммолар ва уларга инсон манфаатлари йўлида ечим топилаётгани ўзига хос журналистик маҳорат билан очиб берилгани учун.
2-ўрин
Рухсора Ғофурова, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ахборот лойиҳаси раҳбари
Қашқадарё вилоятидан турли соҳалар бўйича тайёрлаган таҳлилий-танқидий лавҳалари учун.
3-ўрин
Гулюз Сиддиқова, “Маданият ва маърифат” телеканали муҳаррири
“Журналист касбини ўзгартиради” туркум таҳлилий кўрсатувларида автосаноат, чегара, ёнғин хавфсизлиги, темирйўл, фавқулодда вазиятлар, меҳмонхона, ҳайвонот боғи ва бошқа соҳалар мисолида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясидан ўрин олган мақсад-вазифаларнинг давлат ва жамият томонидан бажарилиши журналистик синчков нигоҳ билан очиб берилгани учун.
Рағбатлантирувчи мукофот
Наргиза Камолова, “Ёшлар” радиоканали муҳаррири
“Инновация”, “Синфдош”, “Аскарлар”, “Бизнес консультант”, “Юридик клиника”, “Мўъжаз қаҳвахона” каби радиодастурларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнида ёшларнинг ўрни, уларнинг инновацион ғоя ва лойиҳаларининг ҳаётга татбиқ этиш имкониятлари, бизнесни ривожлантиришда замонавий ёндашувлар мавзулари бугунги кун нуқтаи назаридан таҳлилий очиб берилгани учун.
Зиёвуддин Ҳакимов, “Рухсор” FM радиостанцияси бош муҳаррири (Фарғона вилояти)
Туркум ижтимоий роликлари, ижтимоий лойиҳаларида мустақиллик берган имкониятлар асосида юртимизда тинчлик, осойишталик ҳукм сураётгани, миллатлараро тотувлик, бағрикенглик туйғуларининг ҳаётдаги ўрнига бағишланган туркум эшиттиришлари учун.
 
Тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари бўйича:
1-ўрин
Артём Холов, Жиззах вилояти “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси дизайнери
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, халқимиз қўлга киритаётган ютуқлар, замондош қаҳрамонлар, мустақиллигимизнинг дадил одимлари мавзусидаги туркум дизайнерлик ишлари учун.
2-ўрин
Нажотбек Жўрабоев, китоб графикаси бўйича рассом (Андижон вилояти)
Сўнгги йилларда етакчи нашриётларда чоп этилган бир қатор болалар китобларига ишлаган иллюстрациялари учун
3-ўрин
Оқил Ғуломов, Ўзбекистон Бадиий академияси фоторассомлар шўъбаси аъзоси, фоторассом
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ҳамда фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни жорий этишни фотосуратларда кенг тарғиб қилгани учун.
Рағбатлантирувчи мукофот
Достон Қурбонов, маҳобатли ранг тасвирчи рассом (Қашқадарё вилояти)
“Муқаддас қўрғон”, “Наврўзи олам”, “Жазирама кун”, “Ҳосил терими”, “Мовий ранг қуш”, “Зийнат қиш”, “Болалик оқшоми” номли тасвирий асарлари учун.
Кино санъати асарлари бўйича:
1-ўрин
Жасур Исҳоқов, Ўзбекистон кино арбоблари уюшмаси аъзоси, кинорежиссёр, сценарист
Ўзбекистон ва Тожикистон халқларининг яқин қўшничилик, азалий дўстлик алоқаларига, турли соҳалардаги ҳамкорлигига бағишланган “Ягона осмон остида” ҳужжатли фильмидаги муаллифлик ва режиссёрлик иши учун.
2-ўрин
Сардор Нозимов, режиссёр, (Самарқанд вилояти)
Ватанпарварлик мавзуидаги “Жондан азиз” тўлиқ метражли бадиий фильмидаги режиссёрлик иши учун.
3-ўрин
Музаффар Шодиев, “Ўзбекфильм” киностудияси режиссёри
“Дадам бетоб” ва “Хазонрезги” бадиий фильмларидаги иккинчи режиссёрлик ишлари учун
 
Рағбатлантирувчи мукофот
Дилшод Жуманиёзов, киномонтажчи
“Кейинги бекат”, “Комилжон Отаниёзов”, “Шароф Рашидов” ҳужжатли фильмларидаги монтаж иши учун.
Бекзод Маннонов, мультипликатор-рассом
“Нўхатполвон” болалар учун мультфильмидаги рассомлик иши учун.