Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан мудофаа вазирининг буйруғига асосан хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам пули тўланади.
Ушбу буйруқ Президентимизнинг 2018 йил 28 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига кўра, “Ватан фидойи фарзандларини унутмайди!” шиори остида амалга оширилиши кўзда тутилган тадбирларнинг ижросини таъминлаш ҳамда хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг хотираларини ёд этиш, уларнинг оила аъзоларига юксак эҳтиром, меҳр-мурувват ҳамда моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Буйруққа кўра, хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам учун ажратилган пул маблағлари жойларда масъуллар томонидан топширилмоқда.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА