Мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарларидан самимий қутловлар келиши давом этмоқда. Уларда давлатимиз раҳбарига бахт-саодат, омонлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, равнақ ҳамда фаровонлик тилаб, чин дилдан эзгу истаклар изҳор этилган.


Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

Сизни ва Сизнинг тимсолингизда қардош ўзбек халқини Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик куни муносабати билан Туркманистон халқи, ҳукумати ва шахсан ўз номимдан самимий табриклайман ва эзгу тилакларимни йўллайман.

Туркманистон билан Ўзбекистон ўртасидаги барча йўналишлар, жумладан, сиёсий, савдо-иқтисодий, ижтимоий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги муносабатлар юқори даражада эканини ва бу алоқалар изчил ривожланиб, янада мустаҳкамланиб бораётганини мамнуният билан таъкидлайман. Мамлакатларимизнинг давлатлараро мулоқотни янада кенгайтиришга бўлган қатъий ёндашуви халқларимиз манфаатига мосдир.

Муҳтарам Шавкат Миромонович, ушбу қулай фурсатдан фойдаланиб, Сизга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат, муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон Республикаси халқига тинчлик ва янада фаровонлик тилайман.

Самимий ҳурмат билан,

Гурбангули Бердимуҳамедов,
Туркманистон Президенти 
* * *

Шунингдек, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Халифа бин Зоид Ол Наҳаён

Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум

Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Бош қўмондони ўринбосари, Абу Даби Амирлиги валиаҳди Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён

Португалия Республикаси Президенти Марсело Ребело де Соуза

Греция Республикаси Президенти Прокопис Павлопулос

Чехия Республикаси Президенти Милош Земан

Қутловлар келиши давом этмоқда.