Душанба куни АҚШ Давлат департаменти Жанубий Кореяга 36 та “Apache” вертолёти сотилишини маъқуллаган эди. Мазкур келишув қиймати 3,5 миллиард долларга баҳоланган.

Шимолий Корея ташқи сиёсат идораси таъкидлашича, Америка ўз қуролини Осиё-Тинч океанидаги иттифоқчиларига бериши минтақа хавфсизлиги учун йўл қўйиб бўлмайдиган таҳдиддир.