Америка Қўшма Штатлари Украинага 125 миллион доллар қийматида қўшимча ҳарбий ёрдам ажратишини эълон қилади, деб ёзди “Ассошиэйтед Пресс” агентлиги.
Ўтган ҳафта Оқ уй стратегик алоқалар бўйича мувофиқлаштирувчиси Жон Кирби яқин кунларда Киевга янги ҳарбий ёрдам жўнатилиши тўғрисида баёнот берганди.
Кирби ўшанда журналистларнинг “Қанотли ракеталар ҳам бериладими? мазмунидаги саволига жавоб бермаган, бироқ Вашингтон Украина Қуролли кучларини зарур қурол билан мунтазам таъминлашини таъкидлаган эди.