Америкада собиқ президент, республикачи номзод Дональд Трамп натижаси ноаниқ бўлиб турган етти штатдан тўрттасида ғолиб бўлиши, лекин сайловни кичик фарқ билан бой бериши тахмин қилиняпти. Букмекерлар башоратига таянилган мазкур хулосани “Polymarket” онлайн-платформаси чиқарган.

Натижа номаълум штатлар тоифасига иккала партия номзодига барқарор овоз бериш тенденцияси мавжуд бўлмаган ҳудудлар киради. Бинобарин, аксар ҳолларда якуний натижа айнан шундай штатларга боғлиқ бўлиб қолади. 2024 йил бу масъулият Висконсин, Мичиган, Пенсильвания, Шимолий Каролина, Жоржия, Аризона ва Невада зиммасига тушяпти.

Букмекерлар баҳо беришича, назарий жиҳатдан Харрис 270, Трамп эса 268 овозга эга бўлади.

АҚШда навбатдаги президент сайлови 5 ноябрь кунига мўлжалланган.