Мутасаддилар, Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувон тажрибаси бўйича сусткашликка йўл қўйган барча раҳбарларга чора қаттиқ бўлиши ҳақида огоҳлантирилди.

Сайхунобод ва Уйчи тажрибаларида камчиликларга йўл қўйган масъулларга жавобгарлик чораларини кўриш, қолоқликларни бартараф этиш топширилди.

Зарбдор тажрибаси асосида ҳар бир туман ва шаҳарда камида 5 тадан “драйвер” лойиҳани шакллантириш, Ғиждувон тажрибаси асосида 1 мингта маҳаллани ўзида “тепага ўсадиган” (вертикал) саноат бинолари лойиҳаларини тайёрлаб, йил якунигача ишга тушириш вазифаси қўйилди.

Умуман, тажрибаларнинг ҳар бири бўйича масъулларга аниқ KPI белгиланиб, ижроси устидан қатъий суров ўрнатилиши белгиланди.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Бухоро вилоятига қилинган ташриф натижадорлигини ошириш, муқобил энергия манбаларини жорий этиш ҳамда саноат корхоналари учун жозибадор шароитларни яратиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

ЎзА