Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси раиси ўринбосари О.Чориев мамлакатимизнинг шимолий дарвозасида жойлашган Қўнғирот туманидаги “Қорақалпоғистон” шаҳарча фуқаролар йиғинида жажжи болажонларга байрам совғаларини улашди.
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Болалар ҳаётимиз давомчилари, келажагимиз эгалари. Бинобарин, уларни асраб-авайлаш, ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш давлатимиз эътиборида бўлиб, ҳар бир оила, ҳар бир ота-онанинг муқаддас бурчидир.
Албатта, болалар инсон ҳаёти мазмунининг ажралмас қисми. Болалар ўз табассуми орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотади.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири