Катта ёшдаги ҳар 100 минг кишига энг кўп банк бўлими тўғри келадиган мамлакатлар маълум қилинди. Бу борада митти Сан-Маринога тенг келадиган давлати йўқ экан. “РИА Новости” ушбу хабарни очиқ манбаларга таяниб тарқатган.

Мазкур рейтинг дунёнинг 170 мамлакати аҳолиси сонига нисбатан тузилган. Европа жанубида жойлашган Сан-Маринода ҳар 100 минг кишига 106 банк бўлими тўғри келади. Иккинчи ўриндаги Боливияда бу рақам 72,07 га тенг.

Етакчи бешликдан Болгария (61,47), Мўғулистон (61,29) ва Люксембург (56,54) ҳам жой олган. Рўйхатнинг қуйи қисмида Конго Демократик Республикаси (0,7 бўлим), Конго (0,67 бўлим) ва Украина (0,39 бўлим) қайд этилган.

Умуман, дунё бўйича бугунги кунда ҳар юз минг кишига ўртача 11,18 банк бўлими хизмат кўрсатмоқда.