ФОТОРЕПОРТАЖ

Жорий йилнинг 23 апрель куни мамлакатимизда старт олган хоккей бўйича Осиё-Океания кубоги учун ўтган мусобақалар якунига етди. Қувонарлиси, 10 та жамоа қатнашган чемпионатнинг амалдаги ғолиби сифатида иштирок этган Ўзбекистон U18 терма жамоаси қаторасига иккинчи бор бош совринни қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Ҳамюртларимиз финал баҳсида таиландлик тенгқурларини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. 3-ўрин эса Мўғулистон жамоасига насиб этди.

Финал баҳсидан сўнг, кўп тармоқли “Humo Arena” муз саройида ғолиб ва совриндор жамоаларни, турли номинация эгаларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Кескин ва муросасиз ўтган учрашувларда фаоллик кўрсатган 10 та жамоа вакиллари саф тортган ҳашаматли саройда ўтган тақдирлаш маросимида Халқаро хоккей федерацияси, мамлакат Спорт вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари иштирок этди.

 Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА