Италияда “Париж-2024” Олимпия ўйинларининг бокс беллашувлари учун йўлланма берувчи I Жаҳон квалификацион турнири давом этмоқда.

Мусобақанинг вазни 80 килограммгача бўлган боксчилар ўртасида Тўрабек Ҳабибуллаев Олимпиада лицензияси учун ўтадиган илк баҳсда Ҳуссейн Иашишга (Иордания) қарши рингга кўтарилиб, якунда 5:0 ҳисобида зафар қучди.

Бугун, 5 март куни мазкур мусобақада 3 нафар боксчимиз иштирокини бошлайди. Жумладан, вазни 60 килограммгача бўлган аёллар ўртасидаги беллашувларда Райҳона Қодирова Шеила Мартинес Перез (Испания), 63,5 килограммгача вазндаги жангларда Руслан Абдуллаев Шива Тапа (Ҳиндистон), 71 килограммгача вазн тоифасидаги баҳсларда Асадхўжа Мўйдинхўжаев Ислам Ячи Юсуф (Жазоир) билан куч синашади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА