Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида жойлашган «Ёшлик» спорт мажмуасида таэквондо WТ бўйича 19 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида “Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги» жамоавий мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда барча вилоятлар жамоалари иштирок этди. Унда Тошкент вилояти таэквондочиларига тенг келадигани топилмади.
Бухородан ташриф буюрган спортчилар кумуш медални қўлга киритган бўлса, наманганлик таэквондочилар «Президент кубоги»ни учинчи ўринда якунлади.
Қайд этиш жоиз, мазкур беллашув Ўзбекистонда таэквондо WТ бўйича 2024 йил ҳисобидан ўтказилган илк маҳаллий мусобақа бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА