Ички ишлар бошқармаснинг хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси таркибида фаолият кўрсатувчи Эзгулик патруллари Урганч ва Хива шаҳарларида жамоат тартибини сақлаш, хорижий сайёҳларга зарур хизматлар кўрсатиш билан шуғулланади.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати маълумотларига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 ноябрдаги “Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида тегишли ташкилотлар томонидан бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Хоразм вилоятида хавфсиз туризм дастури ижроси юзасидан Эзгулик патрули, Туристик полиция постлари ташкил қилинди.

Ички ишлар бошқармасининг хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси таркибида фаолият кўрсатувчи Эзгулик патруллари Урганч ва Хива шаҳарларида жамоат тартибини сақлаш, хорижий сайёҳларга зарур хизматлар кўрсатиш билан шуғулланади. Бунинг учун улар замонавий алоқа воситалари, хизмат анжомлари билан таъминланган. Хизматга хорижий тилларни мукаммал биладиган малакали ходимлардан жалб қилинган.

Мазкур хизмат вакиллари хорижлик ва ички туристларга зарурий барча хизматлар кўрсатиб келмоқда. Ўз навбатида, сайёҳлар хавфсиз туризм ходимлари хизматидан мамнун бўлишмоқдалар.

ЎзА