Мамлакатимизда эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларга ҳар томонлама кўмаклашиш борасида хайрли ишлар олиб борилмоқда. Айниқса, бугунги қиш-қировли кунларда қийин шароитда яшаётган оилаларга ёрдам қўлини чўзиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ташаббуси билан “Меҳр ҳаракати” бошланди.
Мазкур ҳаракат доирасида барча шаҳар ва туманлардаги ночор шароитда яшаётган оилаларни бориб кўриш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида вазирлик, бошқарма, корхона, ташкилот раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил этилмоқда. Жумладан “Вақф” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди.
Тадбир давомида ўнта оилага озиқ-овқат маҳсулотлари ва қишки кийимлар хайрия қилинди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири