Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилаётган Параосиё ўйинлари доирасида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ташаббуси билан “Ўзбекистон бирдамлиги кечаси” ташкил этилди.
Қўмита матбуот хизмати хабарига кўра, “Grand Metro Park hotel”да ўтказилган тадбирда Халқаро паралимпия қўмитаси президенти Эндрю Парсонс, Осиё паралимпия қўмитаси раиси Мажид Рашид ва тузилмага аъзо 45 мамлакат қўмиталари раҳбарлари ҳамда мамлакатимизнинг Хитой Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Фарҳод Арзиев иштирок этди.
Тадбирни Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти – Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Тошхўжаев очиб берди. Мамлакатимизда сўнгги йилларда барча соҳалар қатори спортда ҳам улкан ютуқларга эришилаётгани таъкидланди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА