Хитойнинг Тайюань шаҳрида таэквондо WT бўйича Гран-при таснифига кирувчи халқаро турнир ўтказилмоқда.
Мусобақанинг -68 кг вазн тоифасида миллий терма жамоамиз аъзоси Улуғбек Рашитов мўғулистонлик Буяншагаи Энҳболдни, эронлик Матин Резаини ҳамда хорватиялик Марко Голубични мағлубиятга учратди ва бронза медалига сазовор бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Улуғбек Рашитов мазкур мусобақадан аввал Ханчжоу шаҳрида ўтказилган XIX Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА