ФИФА ижроия кенгаши аъзоси, ташкилот бош котиби ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келган Маттиас Графстрём вақтинча бош котиб этиб тайинланди, дейилади “Insidethegames” сайти хабарида.
Халқаро футбол ассоциациялари федерациясининг амалдаги бош котиби сенегаллик Фатма Самура ҳали лавозимини тарк этгани хусусида баёнот бергани йўқ. Июнда унинг йил сўнгига қадар истеъфога чиқиши эълон қилинганди.
Бош котибликка тайинланган швециялик Маттиас Графстрём ФИФА раҳбари Жанни Инфантинонинг энг яқин маслакдошларидан бири ҳисобланади, дейилади хабарда.
Т.Рўзиев,
ЎзА