Ханчжоудаги Осиё ўйинларида Ўзбекистонлик спортчилар учун олтинчи кун беллашувлари ўз ниҳоясига етди.
Кун давомида 33 та медаллар жамланмаси ўйналди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин медалини қўлга киритди. Қиличбозликнинг сабля йўналишида аёллар терма жамоамиз қизлари барча рақибаларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга эга чиқди. 29 сентябрь якунига кўра, медалларимиз сони 32 тага етди. Айни пайтда терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида 6-ўринни эгаллаб турибди.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА