Қўшма Штатлар Хитойни ушлаб туриш учун Осиё-Тинч океани минтақасидаги тинчлик, барқарорликка таҳдид соладиган низоларни кучайтирмоқда, деб баёнот берди ХХРнинг Таиланддаги элчиси Хань Чжицян “Bangkok post” газетасига.
– АҚШ халқаро иқтисодий тизимдаги устуворлигидан фойдаланиб, глобал саноат занжири қоидасини бузиб, жаҳон иқтисодиётига зарар келтириш мақсадида савдо уруши ва технология қамалини ўрнатмоқда, – деган элчи. – Қўшма Штатларнинг Ҳинд-Тинч океани бўйича стратегияси, аслида, Хитойни ушлаб туриш учун сиёсий воситадир. Хитой халқининг яхши яшаш ҳуқуқини, мамлакат тараққиётини чеклашга қаратилган ҳеч қандай ҳаракат муваффақият олиб келмайди, аксинча, охир-оқибат уларнинг ўзига зарар келтиради. Буни ХХРнинг сўнгги йилларда эришилган сезиларли даражадаги илмий-техникавий ютуқлари ҳам намойиш этмоқда. Гегемонликнинг “Ғолиб ҳамма нарсага эга бўлади” тамойили тарих, инсоният жамияти тараққиёти, кишиларнинг минтақа ва бутун дунёда тинчликка, ривожланишга интилиши қоидаларига тамоман зиддир.
Элчи Пекин “Осиё-Тинч океани мамлакатлари билан ўзаро манфаатли ва минтақавий ҳамкорликни янги даражага олиб чиқиш йўлида ишлашга тайёрлигини қўшимча қилган.