Ханчжоудаги Осиё ўйинларининг яна бир биронза медали Ҳумоюн Султоновга насиб этди.
Теннис бўйича эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларида Ҳумоюн Султонов ярим финалга қадар етиб борди. Афсуски, у ушбу босқичда хитойлик Жиженг Жангга 4:6, 1:6 ҳисобида имкониятни бой берди.
Шунингдек, спорт гимнастикасида иштирок этган Оксана Чусовитина ўз чиқишини 13,084 балл билан якунлади ва тўртинчи ўринни эгаллади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА