Мисрнинг Туркиядаги элчиси Амр Сулаймон Абдул Магид Ал-Ҳаммамий Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Анқара ва Қоҳира муносабати 2013 йил Туркия билан яқин муносабатда бўлган Миср Президенти Муҳаммад Мурсий ишдан олингандан кейин ёмонлашган эди.
2021 йил март ойида ушбу республикалар дипломатик алоқаси тикланиши айтилди. 2022 йил ноябрь ойига келиб, футбол бўйича жаҳон чемпионати очилиши маросимида икки давлат раҳбарининг қисқа суҳбати бўлиб ўтди.
Жорий йил февраль ойида Миср ТИВ раҳбари Сами Шукрий Туркиянинг зилзиладан зарар кўрган Адана шаҳрига келди.
4 июлда мамлакатлар дипломатик муносабат тўлиқ ўрнатилганини маълум қилишди.