Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони, генерал-майор Рустам Жўраев бошчилигидаги делегация Туркия давлатига ташриф буюрди.
Делегация Туркия жандармериясининг Бош қўмондони, армия генерали Али Чардакчи томонидан кутиб олинди.
Ташриф давомида икки томонлама ўзаро музокаралар ўтказилиб, унда Миллий гвардиянинг Туркия жандармерияси билан бугунги кундаги ҳамкорлиги муҳокама қилинди. 2025 йилга мўлжалланган истиқболли йўналишлар белгилаб олинди.
Шу билан бирга, ташриф давомида Жандармерия Бош қўмондонлиги, Жандармерия ва соҳил хавфсизлиги Академияси, Тиббий-симуляцион таълим маркази, Махсус вазифаларни бажарувчи бригада ҳамда Истанбул шаҳар “112” маркази фаолияти билан яқиндан танишилди.
Н.Абдураимова, ЎзА