Хитойда ўтаётган XIX Осиё ўйинларининг 10 метрдан пневматик милтиқда ўқ отиш бўйича аралаш жамоавий баҳсларда Жавоҳир Соҳибов ҳамда Мухтасар Тоҳирова жуфтлиги кумуш медаль соҳибига айланди.

Жавоҳир ва Мухтасар дастлаб, саралаш босқичида 630.3 балл билан финалга йўл олди. Улар сўнгги ҳал қилувчи финал босқичида Хитой термасига имкониятни бой бериб қўйди.

Спортчиларимизнинг ушбу натижасидан сўнг делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 4 олтин, 5 кумуш ва 6 бронза, жами 15 тага етди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА