Хитой ҳукумати G20 саммити 2026 йил АҚШда ўтказилишига қарши чиқди. Бу ҳақда “Bloomberg” агентлиги ўз манбаларига таяниб маълум қилди.
Хабарда айтилишича, Россия ҳам “катта йигирмалик” анжумани Қўшма Штатларда ўтишини қўлламайди.
Аниқлик киритилишича, бу баёнот “рамзий хусусият”га эга. Яъни, 2026 йилда саммитни қабул қиладиган мамлакатни ўзгартириш эҳтимоли жуда оз.
G20 саммити кейинги йил Бразилияда ўтади.