РФ Президентининг Сочидаги қароргоҳида Владимир Путин ва Туркия раҳбари Режеп Таййип Эрдоған учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда “РИA Новости” хабар берди.
– Минтақавий хавфсизликни таъминлаш мавзуси долзарб, албатта, – деди Россия етакчиси учрашув бошида. – Украина инқирози билан боғлиқ вазиятни ҳам эътиборсиз қолдирмаймиз. Шунингдек, дон битими масаласини кўтариш зарурлигини биламиз. Биз музокара учун очиқ. Шунингдек, у Туркияда “Aккую AЭС” қурилиши режага мувофиқ давом этаётгани, биринчи энергия мажмуаси 2024 йил ишга тушишини таъкидлади.
– Энергетика соҳасида ишончли ҳаракат қиляпмиз, асосий етказиб берувчилар, ҳар икки томоннинг двигателлари бўйича келишувга эришилди, – дея қўшимча қилди Путин. – Умид қиламанки, яқин келажакда натижага гувоҳ бўламиз. Ўз навбатида Эрдоған ғалла масаласи муҳимлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бугунги музокара самарасини бутун дунё кутяпти.
“Ўйлайманки, ривожланмаган Aфрика мамлакатлари томон қадам ташлаш жуда муҳим”, деди Туркия раҳбари. Икки томонлама муносабат ҳақида гапирар экан, Москва ва Aнқара “бутунлай бошқа даврни” бошидан ўтказаётганини таъкидлади.
– Ўзаро ташқи савдо ҳажми 62 миллиард долларни ташкил этганидан жуда мамнунмиз, – дея қўшимча қилди қардош халқ етакчиси. – Биз 100 миллиард долларлик мақсад сари интиляпмиз.
Шунингдек, у “газ уяси” лойиҳаси муҳимлигини ҳам урғулади. Ғалла бўйича келишув келажаги музокаранинг кутилган мавзуларидан бири бўлиши тайин. Бу жараён кўплаб оммавий ахборот воситалари томонидан ёритилади.
ЎзА