Рим католик черкови раҳбари Франциск 1 сентябрь куни папалик тарихида илк бор Мўғулистонга ташриф билан келди. Понтифик ва дунёдаги энг кичик мамлакат католик жамияти вакилларининг Президент ва Бош вазир билан учрашуви режаланган.
«France-Presse» агентлиги маълум қилишича, Папанинг Россия ва Хитой ўртасида жойлашган “стратегик муҳим мамлакат”га сафари “геосиёсий хусусият”га эга. Шу орқали понтифик ўз дипломатик саъй-ҳаракатини намойиш этади.
86 ёшли понтифик Улан-Батор сафари арафасида Хитой раҳбарияти билан ўзаро баёнот алмашган. Ҳаво ҳудудини кесиб ўтар экан, дипломатик анъанага мувофиқ, ХХР Раиси Си Цзиньпин ва Хитой халқига “самимий тилак” йўллаган.
Францискнинг мазкур сафари лавозимга киришганидан кейинги 43-хорижий ташрифи.
Бугун Папа Мўғилистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух ва Бош вазир Лувсаннамсрайн Оюун-Эрдэнэ билан учрашади. Шунингдек, юқори мартабали сиёсатчилар, дипломатлар ва фуқаролик жамиятлари вакиллари олдида нутқ сўзлайди.