Руминиянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Даниэль Кристиан Чобану 29-30 август кунлари Бухарест шаҳрида бўлиб ўтган Руминия дипломатиясининг йиллик йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда элчихона матбуот хизмати хабар берди.
“Руминиянинг қатъий ташқи сиёсати: муаммоларни ҳал қилиш ва имкониятни максимал даражада ошириш” мавзусидаги тадбирдан олдин дипломатик ва консуллик корпуси аъзолари Президент Клаус Йоханнис ва Бош вазир Марчел Чолаку қабулида бўлди.
Маълумотга кўра, юқори даражадаги йиғилишни ташқи ишлар вазири Луминица Одобеску очиб берган. Шунингдек, элчи Даниэль Кристиан Чобану ҳам сўз олиб, Руминия ва Ўзбекистон муносабати жорий ҳолатига тўхталган.
Мустаҳкам пойдевор асосига қурилган икки томонлама алоқани ривожлантириш йўлида сидқидилдан хизмат қилишга тайёрлигини таъкидлаган.
Б.Худойбердиев, ЎзА