Аксарият америкаликлар АҚШ раҳбари Жо Байденнинг ёши мамлакатни иккинчи муддат бошқариш учун тўсқинлиқ қилади, деб ҳисоблайдилар. “AP-NORC” жамоатчилик муносабати тадқиқот маркази хулосаси шундай.
Маълумотга кўра, 77 фоиз респондент Байден Оқ уйда яна тўрт йил қолиб, самарали раҳбарлик қилиш учун анча кекса, деган. Бу фикрни Республикачилар партияси тарафдорларининг 89 фоизи, демократларнинг эса 69 фоизи қўллаган.
Сўров давомида Байденнинг табиати ҳақида ҳам сўралган. Иштирокчиларнинг 26 фоизи амалдаги Президентнинг ёшига эътибор қаратган 15 фоизи эса давлат етакчисини “шошмас”, “паришонхотир”, деган. Ҳатто, бир республикачи уни картошка билан солиштирган.
Америкаликлар мамлакат бошқарувини ёш авлод вакилига ишониб топшириш тўғрисида кўп гапиришяпти. Овоз беришда қатнашганларнинг 68 фоизи сайланадиган АҚШ сенаторлари ва Вакиллар палатаси аъзолари ёшига, 66 фоизи эса президентликка номзодлар ёшига чеклов қўйиш фикрини билдирган.
Тадқиқот 10-14 август кунлари 1 100 дан зиёд киши орасида ўтказилган.