Аргентина, Эрон, Саудия Арабистони, Миср ва БАА БРИКСнинг янги аъзолари бўлади, деб хабар тарқатди Бразилиянинг UOL янгиликлар портали саммитнинг якуний ҳужжатига таяниб.

“Ташкилот яна бешта мамлакат ҳисобига кенгаяди. Якуний ҳужжатга  Саудия Арабистони, Аргентина, Эрон, БАА, Миср” киритилди, – дейилади хабарда.  

UOL портали тарқатган маълумотга кўра, янги аъзо мамлакатлар жуғрофий тамойиллар бўйича тақсимланган. Мувозанатга амал қилиш учун рўйхатга яна бир Африка мамлакати киритилиши мумкин.

Sputnik радиосининг маълум қилишича, БРИКС мамлакатлари бирлашмани кенгайтириш бўйича якуний тўхтамга келган.