Туркия спортининг ривожланиш тенденциялари

Осиё ва Европа қитъаларининг кўприги ҳисобланган Туркия мамлакати ўзининг узоқ йиллик тарихи ва ҳар бир соҳада жадал ривожланиши билан ажралиб туради.

Ҳар бир соҳа сингари спорт йўналиши ҳам ривожланиш босқичида. Мамлакатда бугунги кунда спорт курашлари, таэквондо, қишки спорт турлари, теннис, футбол, баскетбол, волейбол, гандбол, енгил атлетика сингари спорт турлари аҳоли ўртасида оммалашган. Туркиялик спортчилар Европа ва жаҳон чемпионатлари, Олимпия ўйинларида доимо кучли рақобат туғдиради.

Барча турклар спортни жуда яхши кўради ва спортчиларни ҳурмат қиладилар. Турклар учун энг машҳур спорт тури – бу футбол. «Галатасарой» ва «Фенербахче» маҳаллий футбол клублари кўплаб мухлисларга эга. Бу ўлкада футбол мусобақаларига бефарқ бўлмаган турк билан учрашиш қийин.

0a68d293ec57b4260a285dab8c899dd1566ed2eb54993444827140.jpg

Терма жамоа ва клубларнинг ҳар бир ўйинини футбол мухлислари ўтказиб юбормайди. Айниқса, Истанбул шаҳри шарафини ҳимоя қиладиган «Галатасарой» жамоаси иштирокидаги мусобақаларда футбол майдонлари мухлислар оқими билан тўлиб тошади.

1414014448567_wps_49_epa04458510_galatasaray_p__1__650x410.jpg

1905 йилда ташкил топган «Галатасарой» футбол клуби бугунги кунга қадар суперлига мусобақасида 20 маротаба чемпион бўлган бўлса, кубок ўйинларида 17 маротаба бош совринни қўлга киритган. Туркия Суперкубогида эса 15 маротаба шоҳсупага кўтарилган.

«Галатасарой» клуби халқаро майдонларда ҳам муносиб иштирок этиб келмоқда. Жамоа бугунга қадар Европа чемпионлар лигасида бир маротаба ярим финал ва тўрт маротаба чорак финалга қадар етиб борган. УЕФА Кубоги ва Суперкубок мусобақаларида бир мартадан ғолиб бўлган.

Turkey squad.jpg

Туркия қизларининг энг севимли спорт тури бу теннисдир. У ерда мазкур спорт тури билан шуғулланиш учун қулай шарт-шароитлар ва имкониятлар мавжуддир. Бу имкониятдан унимли фойдаланаётган теннис федерацияси йил давомида ITF, WTA, ATP мусобақаларини муносиб тарзда ўтказиб келади.

Бунинг натижасида теннис ҳам ёшлар ўртасида оммалашиб бормоқда. Туркия теннис тарихида ўчмас из қолдираётган 28 ёшли теннисчи Чагла Буюкакчай ҳозирги кунда юқори марраларни забт этаётир.

Cg0rIaqWMAAUico.jpg

У профессионал теннисда 2007 йилдан бери нуфузли мусобақаларда тўққиз маротаба бош совринни қўлга киритган ва ҳозирда ҳам у ўз фаолиятини муваффақиятли ўтказмоқда.

Туркия ва Ўзбекистон теннис федерациялари сўнгги йилларда ўзаро ҳамкорликни аъло даражада олиб бормоқда. Ҳар икки мамлакат ўз давлатларида ўтказилаётган теннис мусобақаларида спортчиларга қулай имконият яратиб бермоқда.

Футбол ва теннисдан ташқари, турклар жанговар спорт турлари, айниқса, курашни жуда яхши кўради. Турклар жисмоний тарбия ва спортни ўзгача кайфиятда ўтказади. Кимдир денгиз қирғоқлари атрофида югурса, кимдир узоқ масофага сузади. Яна кимдир эса соҳилда волейбол ўйнайди. Қисқа қилиб айтганда, Туркия аҳолиси бироз вақт топганида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланади.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА