Жанубий Африка Республикаси пойтахти Йоханнесбург аҳолиси душанба куни эрталаб ташқарида ноодатий манзарага гувоҳ бўлишди. Шаҳар сўнгги 10 йилда илк бор қорга бурканди, деб ёзди Africa News нашри.
Синоптикларнинг маълум қилишича, Жанубий Африка пойтахти ҳамда мамлакатнинг тоғли ҳудудларига совуқ оқим кириб келган. Қор ёғиши туфайли йўлларда яхмалак хавфи пайдо бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Бундай об-ҳаво денгиз сатҳидан 1700 метр баландда жойлашган Йоханнесбург учун кутилмаган ҳолат ҳисобланади. Сўнгги қорли об-ҳаво 2012 ва 1996 йилда кузатилган.
BBC News маълумотига кўра, совуқ ҳаво ҳафта давомида сақланиб қолади.
Хабарда айтилишича, қор ёғиши мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида, жумладан, Шарқий Кейп, Мпумалангу ва Гаутенг вилоятларида ҳам кузатилган.