Мамлакатимизда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларида, шунингдек, аҳоли хонадонларида қуёш фотоэлектр станцияларини жорий этишда белгиланган меъёрларни четлаб ўтиш, қурилмалар сифатига эътибор бермаслик, арзон ва аввал ишлатилган бўлиб, ўз номинал фойдали иш коэффициентини йўқотган қурилмалардан фойдаланиш каби ҳолатларнинг олдини олиш муҳим ҳисобланади.

Шундан келиб чиқиб, Энергетика вазирлиги ва вазирлик ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти томонидан қуёш фотоэлектр станцияларини ўрнатиш бўйича тавсиявий техник топшириқ намунаси ишлаб чиқилди.

Унга кўра, давлат буюртмачилари томонидан давлат харидлари электрон тизимлари орқали бино ва иншоотларда ўрнатиладиган қуёш фотоэлектр станцияларни жорий этишга буюртмалар беришда ушбу намунавий техник топшириқдан фойдаланган ҳолда, буюртмалар бериш тавсия этилади.

 

ЎзА