Маълумки сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга эканлиги Бош Қомусимизда алоҳида белгилаб қўйилган.
Куни кеча Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш ҳақида қарор қабул қилинган эди. Унга кўра, муддатидан олдин овоз бериш 2023 йил 28 июнь куни бошланиб, жорий йил 5 июль куни якунланиши белгиланган ва сайлов участкасида муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари эрталаб соат 9:00 дан кеч соат 18:00 га қадар, дам олиш ва байрам кунлари соат 11:00 дан кеч соат 17:00 га қадар давом этиши қайд этиб ўтилган.
Қуйида МСК томонидан тайёрланган Президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш тартиби ҳақидаги қисқача видео лавҳа билан танишишингиз мумкин.
ЎзА