ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани “Кенес” овул фуқаролар йиғинида яшовчи Ихлосбой Соғинбоев давлатимиз томонидан ёшларга яратиб берилаётган имтиёзлардан самарали фойдаланиб, билим ва салоҳиятини муваффақиятли фаолият учун сарфламоқда.
Ихлосбой асос солган “Соғинбоев Ихлосбой” фермер хўжалиги деҳқончиликка ихтисослашган. Шу билан бирга, ёш ишбилармон қишлоғида алюмин профилли эшик ва дераза ишлаб чиқарадиган цех ташкил қилган.
– 2021 йил қишлоғимиз ҳудудидаги 17 гектар ер майдонида фермерлик фаолиятимни бошладим, – дейди Ихлосбой. – Хўжалигимизда асосан картошка, сабзи, карам, помидор, қовун, тарвуз каби бир нечта турдаги сабзавот ва полиз экинлари етиштирилади. 2022 йил “Халқ банки” филиалидан 30 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, АKFA эшик ва дераза ромлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Ҳозирда укаларим билан биргаликда овул аҳолиси буюртмаларини бажараяпмиз.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат),ЎзА