ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманганда “Беш ташаббус олимпиадаси” мусобақаларининг республика босқичига старт берилди.

Давлатобод тумани зиё масканида бошланган шашка мусобақасида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан 16-21, 22-26, 27-30 ёш тоифасида ўғил болалар ва қизлар ўз маҳоратини синовдан ўтказмоқда.

“Беш ташаббус олимпиадаси”нинг тикувчилик йўналиши бўйича республика баҳслари очилиш маросими эса тумандаги “Fazman” тикувчилик корхонасида бўлиб ўтди.

Маросимда ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги бошқарма бошлиғи Ш. Мўминжонов ҳамда вилоят ҳокимлиги котибият мудири Т. Боймирзаев сўз олиб, иштирокчиларга омад тилади.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА