Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида спорт курашлари бўйича ўтаётган нуфузли мусобақада ҳамюртларимиз 2 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди. Халқаро спорт курашлари федерацияси рейтинг сериясидан жой олган мазкур турнирнинг илк кунларида юнон-рум кураши усталари беллашувларда қатнашди.
Шиддатли баҳслар сарҳисобига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Исломжон Баҳромов ва Жалгасбай Бердимуратов олтин, Ихтиёр Ботиров ва Шермуҳаммад Шарибжонов кумуш ва Аброр Атабоев бронза медалларига сазовор бўлди.
Бугун ва эртага халқаро турнир низомига биноан, аёллар кураши ҳамда эркин кураш усталари ўртасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади.
Т. Рўзиев, ЎзА