ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳридаги 2-спорт мактабида дзюдо бўйича катталар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси якунланди.

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 300 нафардан зиёд спортчи 7 вазн тоифасида ўзаро беллашди.

Якуний натижаларга кўра, умумжамоа ҳисобида Қашқадарё вилояти спортчилари биринчи ўринни эгаллади. Тошкент шаҳри жамоаси иккинчи, Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси жамоалари учинчи ўринга сазовор бўлди.

Ғолиб спортчилар ва жамоалар ташкилотчилар томонидан тайёрланган кубок, диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА