Мамлакатимизда велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича ташкил этилган “OQTOSH-CHORVOQ MOUNTAIN” кўп кунлик пойгаларда 14 та мамлакатдан 120 нафар спортчи «Париж-2024» Олимпиадаси рейтинг очколари учун баҳслашди.
Пойтахтимиз ва Тошкент вилояти трассаларида ўтган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 5 та олтин, 3 тадан кумуш ва бронза, жами 11 та медални қўлга киритди.
Халқаро велоспортчилар иттифоқи (UCI) тақвим режасидан ўрин олган турнирда велоспортчиларимиздан Янина Кускова, Ольга Забелинская, Маргарита Мисюрина, Улуғбек Саидов, Бегзод Раҳимбоев, Алексей Фомовский умумий ғалабага муносиб улуш қўшди.
Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси хабарига кўра, эришилган натижа туфайли Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси «Париж-2024» Олимпиадасининг 151, аёллар жамоаси эса 402 рейтинг очкосига эга бўлди.
Т.Рўзиев, ЎзА