Мутасаддилар ўқишни ёки имкониятлардан фойдаланишни билмайди

Мамлакатимизда доимий иш билан банд бўлмаган аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида, пул тўлаш орқали уларни ободонлаштириш ишларига жалб қилиш мақсадида Жамоат ишларини ташкил этиш жамғармаси тузилган эди.

Аммо турли даражадаги амалдорлар шунча имконият яратилганига қарамасдан, таҳдид қилиш орқали бюджет ташкилоти ишчиларини мажбурий ишлатишни тизимга айлантириб олган. Биргина 2018 йил учун ишсиз аҳолини жамоат ишларига жалб қилиш мақсадида Президентимиз томонидан 714 миллиард сўм маблағ ажратилган. Биринчи чорак учун 140 миллиард маблағ ажратилишига қарамасдан шу кунгача 40 миллиард маблағ ишлатилган. Бу нимадан далолат, мутасаддилар ўқишни ёки имкониятлардан фойдалана олмаслигини англатади.

 

ЎзА