Ёшлар ижод саройида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими ташкил этилди.

Ҳар йили анъанага мувофиқ хотин-қизларга эҳтиром кўрсатиш, улар орасидаги иқтидорли ёшларнинг адабиёт, санъат, фан ва маданиятни ривожлантиришдаги ютуқлари, кенг кўламли ислоҳотларни жадаллаштиришдаги иштирокини рағбатлантириш мақсадида фаол хотин-қизлар Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланади.

Шунга кўра, мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишда чуқур билим ва интеллектуал салоҳиятини намоён этиб, ўз ғоя ва ташаббусларини илгари сураётган, ижтимоий ҳаётда фаоллик кўрсатаётган қизлар муносиб рағбатлантирилмоқда.

Шу мақсадда ташкил этилган тадбирда иқтидорли, аъло хулқли, зукко, ташаббускор ҳамда таълим, фан, адабиёт, санъат, спорт соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун 28 нафар Зулфия номидаги давлат мукофотига совриндорига эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, тадбир давомида совриндорлар билан вазирлар учрашуви ташкил этилди.

 

Гулноза Бобоева,  

Носиржон Ҳайдаров,(сурат), ЎзА