Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев меҳнат низоси ва келишмовчиликни ҳал этиш тартибини соддалаштирувчи қонунни имзолади, деб хабар берди Ақорда матбуот хизмати.

– Давлат раҳбари “Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига меҳнат низоси ва келишмовчиликни ҳал қилиш тартибини соддалаштириш масаласи бўйича ўзгариш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонунини имзолади, – дея изоҳ берилган “Казинформ” хабарида.

Шунингдек, мамлакат етакчиси “Қозоғистон Республикаси ва Франция Республикаси ўртасида жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисида”ги ҳужжатга имзо чеккани маълум қилинди.

Тоқаевнинг “Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган шахсларни жазони ўташ учун экстрадиция қилиш тўғрисида”ги Битимни ратификация қилиш тўғрисида”ги қарори ҳам кучга кирди.

ЎзА