Бундан аввалроқ Буюк Британия Қироллик почтасини бузган LockBit хакерлар гуруҳи, “тўлов” сифатида қарийб 80 миллион доллар талаб қилмоқда, деб ёзган эди Financial Times газетаси.
Январь ойида Қироллик почтаси киберҳужумлар натижасида хорижга жўнатмалар ёки мактубларни жўнатишда муаммолар пайдо бўлаётганини маълум қилган эди. Шундан кейин Британияда чиқадиган Telegraph газетаси киберҳужумда гўё «РФ билан алоқадор» LockBit хакерлар гуруҳини айблаб чиқди. Мазкур гуруҳ товламачилик дастури хизматларини кўрсатиб келади, дейилади хабарда.
Нашрнинг маълумот беришича, Қироллик почтаси хакерлар билан қарийб уч ҳафта музокара олиб борган. Музокараларда компаниянинг даромадлари ва бизнес вазифалари ҳақида ҳам гап борган.
Музокаралар доирасида LockBit хакерлари International Distribution Services компанияси йиллик тушумларининг 0,5 фоизини талаб қилган (мазкур компания таркибига Қироллик почтаси ҳам киради).
Ўз навбатида, музокараларда иштирок этган Қироллик почтаси вакиллари айтилган суммани ҳеч қачон тўламаслигини маълум қилган. «Мазкур маблағ бизнинг бошқарувимиз томонидан ҳеч қачон жиддий қабул қилинмайди», – деган улар.
Нашрнинг ёзишича, хакерлар агар музокаралар натижа бермаса Қироллик почтаси маълумотларининг катта қисми ошкор қилинишини маълум қилган.