Қозоғистон Президенти Қасим- Жомарт Тоқаев расмий ташриф билан кеча Бирлашган Араб Амирликларига борди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф доирасида Токаев БАА Президенти  Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан музокаралар ўтказади.

Икки давлат раҳбарлари Қозоғистон – БАА стратегик шериклигини ривожлантириш истиқболларини, устувор соҳаларда савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қиладилар.

Қозоғистон етакчиси БААга икки кунлик ташрифи давомида “Абу-Даби Барқарор ривожланиш ҳафталиги” ишида ҳам иштирок этади, шунингдек, ишбилармон доиралар вакиллари билан учрашувлар ўтказади.

 

ЎзА