Америка Қўшма Штатлари собиқ президенти Дональд Трампга тегишли “Trump” компанияси солиқ фирибгарлиги иши бўйича умумий қийматда 1.6 миллион доллар жаримага тортилгани маълум бўлди.
NBC News агентлиги хабарига кўра, компаниянинг иккита шўъбаси Нью-Йорк штати қонунига кўра энг оғир жазога тортилган.
Табиийки, “Trump” компанияси барча қонунбузарликларни рад этмоқда, қолаверса, ҳукм устидан шикоят қилишни режалаяпти. Қайд этиш жоизки, мазкур иш бўйича Трампнинг ўзи айбланмайди.
Ташкилотнинг собиқ молия директори Аллен Вайсселберг эса фирибгарлик схемасидаги роли учун беш ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
ЎзА