Ўмон Султонлигининг етакчи “Asdaa Oman” газетаси веб-саҳифасида Ўзбекистон 2022 йилнинг январидан ноябригача бўлган даврда 600 га яқин юк автомобилларини экспорт қилгани ҳақида мақола эълон қилинди.
“2023 йил 8 январь акс садолари” рукнида берилган хабарда “2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон саккиз давлатга 15 миллион долларлик 589 юк автомобили экспорт қилгани” айтилади.
Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига таяниб, юк автомобиллари асосан Қозоғистонга ( 227та), Қирғизистон (138), Тожикистон (80), Озарбайжон (66) ва Беларус (66 та) давлатларига етказиб берилгани хабар қилинган.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА