Европа Иттифоқи ва НАТО икки ташкилот ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги янги декларацияни имзолади. Брюсселдаги НАТО қароргоҳида ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради Альянс матбуот хизмати.
Декларацияни НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг, Европа комиссияси ва Европа кенгаши раҳбарлари Урсула фон дер Ляйен ва Шарль Мишель имзоладилар.
“Бу НАТО ва ЕИ ҳамкорлиги тўғрисидаги учинчи ҳужжатдир. Мазкур янги декларация томонлар ўртасидаги стратегик ришталарни янада мустаҳкамлашга қаратилган”, деди Столтенберг.
“Frans Press” агентлиги “ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни янада юқори даражага олиб чиқиш ва “умумий мақсадларга эришиш учун сиёсий, иқтисодий ёки ҳарбий бўлсин, барча мавжуд умумий воситаларни сафарбар қилиш мажбуриятини олгани қайд этилгани” тўғрисида хабар берди.
ЎзА