Япония ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяси 24 декабрь куни Токиода Марказий Осиё давлатлари – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондаги ҳамкасблари билан учрашув ўтказади. Бу ҳақда кун чиқар юрт ТИВ маълум қилди.

Қайд этилишича, музокара давомида умумий ҳамкорлик, Марказий Осиё минтақасини барқарор ривожлантириш масаласи муҳокама қилинади.

Кун тартибидан халқаро муаммолар, жумладан, Украина ва Афғонистондаги вазият ҳам ўрин олган. Тадбир доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши мўлжалланмоқда.

Жорий форматга 2004 йилда асос солинган.

ЎзА