Украинадаги вазият туфайли Берлин Варшавага “Patriot” ракеталарига қарши мудофаа тизимини етказиб бериши мумкинлиги фонида Германия ва Польша ўртасида юзага келган кескинлик НАТО ва Европа Иттифоқи мамлакатлари бирлигини бузмоқда, деб ёзди “The New York Times” газетаси.

Нашр Берлин ва Варшава ўртасидаги муносабат бузилиши Германиянинг Польшага “Patriot” етказиб бериши билан боғлиқ, аввалига поляклар бунга розилик берган эди, деб таъкидлайди. Кейинроқ эса Варшава Германия учун ҳам маъқул кўрилган “батареяларни ғарбий Украинага жойлаштириш лозим”, чунки бу қуролларни НАТО мутахассислари бошқаради”, деган.

Аввалроқ “Reuters” агентлиги Германия Мудофаа вазирлиги вакилига таяниб, Берлин ва Варшава Польшада “Patriot” тизимини жойлаштириш бўйича келишув тўғрисида хабар берган эди.