АҚШ маъмурияти Қозоғистон билан муносабатларини ривожлантиришга қатъий қарор қилади, унинг ислоҳотларини амалга оширишини қўллаб-қувватлайди ва мамлакатни муҳим иқтисодий ҳамкор, деб билади. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг Қозоғистонда Республика куни муносабати билан эълон қилинган баёнотида айтилади.

“Қўшма Штатлар Қозоғистон суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги тарафдори ва биз яқин йилларда муносабатларимизни янада мустаҳкамлашга интиламиз”, деди Ташқи сиёсат департаменти раҳбари.

“Биз биргаликда умумий устуворликларимиз: минтақада ва ундан ташқарида тинчлик, фаровонлик ва барқарорликни илгари суришда давом этамиз”, деди у.

Шуниндек, Блинкен, Қозоғистонни “иқтисод ва савдодаги қимматли ҳамкор”, деб атади.

 

ЎзА