Қонликўл туманида 8-март – «Халқаро хотин-қизлар куни» муносабати билан байрам кечаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги расмий веб-сайти хабар бермоқда.

Кечада халқхўжалигидаги ўзларининг фидокорона фаолият юритиб келаётган хотин-қизлар, нуроний ҳожи оналар, бошланғич ташкилот етакчилари, шунинг билан бирга ишсиз уй бекалари иштирок этди.

Байрам кечаси туманда яшаб, меҳнат қилаётган нуроний оналар билан хотин-қизлар ҳаётидаги ютуқлар тасвирланган видеоролик билан бошланди.

Байрам кечасида туман ҳокими М.Қосназаров, туман прокурори А.Каримбаев, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси У.Оспановаларнинг барча хотин-қизларни байрам билан табриклаб, туманда турли соҳаларда фидойилик кўрсатаётган қатор хотин-қизларга байрам муносабати билан туман ҳокимининг «Фаҳрий ёрлиғи» ва байрам совғаларини топширди.

Байрам кечасида Қорақалпоғистон Республикасидаги таниқли маданият ходимлари ҳамда туман маданият соҳаси ходимлари томонидан байрам кечасига бағишланган концерт тақдим этилди.

_

 

 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги